Дунёдаги энг катта круиз лайнери биринчи саёҳатига жўнади

Жамият 15 Май 2016 9498

Дунёдаги энг катта круиз лайнери Harmony of the Seas Франциянинг Сен-Назер шаҳри портидан биринчи сафарига жўнади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги маълум қилди.  

Кема биринчи бўлиб Буюк Британиянинг Саутгемптон шаҳри портига ташриф буюради ва бу ердан биринчи йўловчиларни бортга олади. Шундан кейин кема жанубга йўлга олиб, Пиреней яриморолини айланиб ўтиб, Ўрта Ер денгизи бўйлаб круизга жўнайди. Кеманинг охирги манзили Барселона шаҳри бўлади. 

Агентликнинг маълум қилишича, кеманинг узунлиги 362 метр, эни 66 метр, баландлиги 72 метрни ташкил қилади. Лайнер 6360 йўловчи ва экипажнинг 2 минг аъзосини сиғдира олади. Harmony of the Seas кемаси ўз эгаси – Royal Caribbean International (RCI) компаниясига 12 майда топширилганди. 

2016 йил февралда лайнернинг биринчи суратлари пайдо бўлганди. Ўшанда кема двигателининг такомиллаштирилиши ва ёруғлик-диодли ёруғланишдан фойдаланилгани эвазига бошқа катта кемаларга нисбатан 20 фоизга самаралироқ экани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар