23 ёшли канадалик қиз ўз машинасида GPS-навигаторининг номаълум ҳудуддаги кўрсаткичига таяниб Гурон кўлидаги Жоржиан-Бей кўрфазига кириб кетди. Қиз ойнадан сакраган ҳолда машина ичидан тушиб қолишга муваффақ бўлган, унинг қизил Toyota’си эса ғаввослар ёрдамида олиб чиқилган. 

Канадалик қиз муздек сувда 100 фут (30 метр) атрофидаги масофани сузиб ўтишга мажбур бўлган ва телефони машинада қолгани учун маҳаллий меҳмонхонага келиб, тез ёрдам чақирган.

Автомобиль қайта тикланмайдиган ҳолатга келганлиги маълум бўлди, унинг эгасига эса ҳеч қандай зиён етмаган.

Гувоҳларнинг сўзларига ва суратдаги тасвирларга кўра, кечки вақтга яқин кўриш қобилияти пасайиши ва бу ҳудуддаги сув етарлича кенг бўлгани туфайли уни кўча деб ўйлаш мумкин.