Канн кинофестивали меҳмонларини ИШИД гуруҳининг ҳужумини саҳналаштирган актёрлар қўрқитиб юборишди

Маданият 15 Май 2016 8184

Халқаро Канн кинофестивали меҳмонларини актёрлар томонидан саҳналиштирилган ИШИД террор гуруҳи жангарилари Антиб бурнидаги машҳур Hotel du Cap Eden-Roc меҳмонхонасига бостириб кириши видеоси қўрқитиб юборди. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар беради

Саҳна кўриниши миллиардерлар учун интернет-аукциони ҳисобланган Oraxy веб-сайтининг реклама акцияси доирасида ташкил этилди.

13 май куни олти актёр ниқоб таққан ва мош рангдаги либослар кийган ҳолда денгиз бўйидаги ҳашаматли  меҳмонхона олдига қора байроқ илинган тезюрар қайиқда сузиб келишган.

Сохта ҳужум вақтида кўпчилик меҳмонлар хавфсиз жой излаб, қочиб кетишган.

Газетанинг таъкидлашича, террорчиларнинг қайиқда сузиб келишига қарамай, меҳмонхона ходимлари ресторанда меҳмонларга таомларни узатишда давом этишган, аммо полицияни ҳам чақиришган. 

Саҳна кўринишидан сўнг нашр француз интернет-компаниясини ўз пиар-чиқишини ўйламасдан амалга оширганликда айблади ва пайтда бундай ғоялар ноўрин эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар