КХДР Россия яхтасини тутиб қолгани сабабини изоҳлади

Жаҳон 15 Май 2016 8109

Расмий Пхеньяннинг маълум қилишича, россиялик спортчилар бўлган "Элфин" яхтаси Япон денгизи ҳудудида англашилмовчилик туфайли тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда Россиянинг Шимолий Кореядаги Чхонжин шаҳридаги консулхонаси бош консули Юрий Бочкаревга асосланиб, РИА Новости хабар тарқатган.

Дипломатнинг қайд этишича, бу борада қилинган мурожаатга маҳаллий расмийлар "бу шунчаки тушунмовчилик туфайли рўй бергани" билан изоҳ беришган. Бочкаревнинг қўшимча қилишича, яхта маҳаллий вақт билан соат 15 май куни соат 10:00да (Москва вақти билан соат 04:30да) қўйиб юборилган.

Бош консулнинг айтишича, Шимолий Корея балиқчилари денгизда бортига корейсча ёзувлар битилган яхтани учратишгани ҳақида хабар беришганидан кейин ҳарбийлар денгизга юборилган. Эндиликда Пхеньян Москвадан бу яхта бортига нега корейсча ёзув битилгани бўйича изоҳ сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни КХДР қирғоқ қўриқлаш хизмати мамлакат иқтисодий ҳудуди чегарасидаги халқаро сувларда Россия яхтасини қўлга олди.Яхта Жанубий Кореянинг Пусан порт шаҳридан Владивостокка қараб кетаётган эди. Яхта Приморьенинг Елканли спорт уюшмасига тегишли бўлиб, унинг бортида беш киши бўлган.У Косон портидан тахминан 80 миль масофада тутилган, капитан чегарани қўриқлайдиган кема бортига етказилган. Яхта шатакка олиниб, Шимолий Корея қирғоғига келтирилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар