Англиянинг жорий мавсумдаги чемпиони "Лестер" ҳимоячиси ва сардори Уэс Морган Англия чемпионатининг сўнгги 38-турида "Челси"га қарши учрашувда майдонда ҳаракат қилди. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Шу тариқа, ямайкалик футболчи АПЛ тарихида жамоа учун чемпионлик қўлга киритилган мавсумда барча учрашувларни бошидан охиригача ўтказган учинчи футболчи бўлди.

Аввал бундай натижага 1992/93 йиллардаги мавсумда Гари Паллистер (Манчестер Юнайтед) ва 2014/15 йиллардаги мавсумда Жон Терри (Челси) муваффақ бўлганди.