Лондоннинг собиқ мэри: ЕИнинг мақсадлари Ҳитлерники билан бир хил

Жаҳон 15 Май 2016 8502

Лондон шаҳрининг собиқ мэри Борис Жонсон Европа Иттифоқ режалари ва фашистик Германия доҳийси Адольф Ҳитлер ҳамда француз императори Наполеон Бонапартнинг мақсадлари ўртасида умумийлик кўришини маълум қилди. У бу уч томон ҳам Европани ягона мафкура ва ягона бошқарув остида бирлаштириш мақсадини ифодалагани ҳақида гапирган. Унинг бу ҳақдаги сўзлари Sunday Telegraph нашрига берган интервьюсида келтирилган.

У шунингдек, тарихда ҳам римликлар империяси бутун Европани бир байроқ остида бирлаштиришга ҳаракат қилишганини эслатиб ўтган.

"Брексит"ни (Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши бўйича ғоя) фаол равишда тарғиб қилувчи, Консерваторлар партияси намоёндаси бўлган Борис Жонсон на Наполеон ва на Ҳитлер ўз мақсадига эриша олмагани ҳақида гапирган. У Европа Иттифоқи ҳам уларники каби ғояни бошқача усулларда амалга ошириш эканини таъкидлаган.

"Гап шундаки, ягона Европа ғоясига садоқатлилик етишмайди ва бу азалий муаммо. Барча ҳурмат қиладиган ва қабул қиладиган ягона ҳокимиятга эришиб бўлмайди. Айнан шунинг учун, бу ўринда демократик вакуум юзага келади", дейди "Брексит" ташаббускорлари етакчиларидан бири.

Муолифатдаги Лейбористлар партияси вакилларидан бири, "ЕИда қолиш" кампанияси етакчиси Иветт Купер Борис Жонсонни "ғирром ўйин олиб бориш"да айблаган.

Унинг сўзларига кўра, Жонсон Европада тинчликни сақлаб туришга хизмат қилаётган институтни миллионлаб кишиларнинг ёстиғини қуритган нацист диктатураси билан қиёслаши тўғри эмас.

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши масаласи ҳал этиладиган умумхалқ референдуми 23 июнь кунига белгиланган. Унда сайловчилар ЕИ таркибидан чиқиш ёки ЕИда қолиш учун овоз беришади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20604 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49589 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3026 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1668 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3419 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2021 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3109 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3246 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4739 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4357 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар