Мисрда ороллар бериб юборилганига норозилик билдирганлар судланди

Жаҳон 15 Май 2016 3871

Миср суди Миср ҳукуматининг Қизил денгиздаги Тиран ва Санафир оролларини Саудия Арабистонига бериш қарорига қарши норозилик билдирган 152 кишига нисбатан жазо ҳукми чиқарди, деб ёзмоқда Egypt Independent нашри.

Нашр маълумотларига кўра, суд  101 кишига 5 йиллик, 51 кишига эса 2 йиллик қамоқ жазоси берди. 

Суд манбаларининг маълум қилишича, барча ҳибсга олинган намойишчилар ички ишлар вазирлигини огоҳлантирмасдан намойиш ўтказмаслик қонунини бузганликда айбландилар.  

Таъкидланишича, Қоҳирада 25 апрелдаги ҳукумат қарорига қарши намойишларни бостириш учун юзлаб полициячилар жалб қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар