Озарбайжон, Грузия ва Туркия ўзаро ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазири Зокир Гасановга асосланиб, РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"Озарбайжон, Туркия ва Грузия Қуролли кучларининг жанговар тайёрлиги ва қобилиятини ошириш мақсадида биз умумий мақсадларда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказамиз. Киберхавфсизлик соҳасида, шунингдек нефтегаз қувурлари хавфсизлигини таъминлашда узвий ҳамкорлик қилишимиз зарур", дея қайд этган у Туркия ва Грузия вазирлари билан учрашув якунида.

Бундан олдинроқ, Озарбайжон шимолидаги Габала шаҳрида мезбонлар ҳамда Грузия ва Туркия мудофаа вазирлари иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтгани хабар қилинганди.