«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 38-турида «Депортиво»га қарши ўйиндаги (2:0) 2та голга муаллифлик қилди.

Португалиялик футболчи жорий мавсумда ўз клуби сафидаги голлари сонини 51тага етказди: 35та — Ла лигада, 16та — ЕЧЛда.

Шу тариқа, Роналду клуб сафида кетма-кет 6 йил давомида 50 ва ундан ортиқ гол урган биринчи футболчига айланди. 

Криштиану 2010/11 йилги мавсумда — 53та, 2011/12 йилги мавсумда — 60, 2012/13 йилги мавсумда — 55, 2013/14 йилги мавсумда — 51, 2014/15 йилги мавсумда — 61та тўп киритишга муваффақ бўлган.