Сальвадор ҳукумати Бразилиянинг янги ҳукуматини тан олишдан бош тортди ва ўзининг бу мамлакатдаги элчисини чақиртириб олди. Бу ҳақда мамлакат президенти Санчес Серен маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

"Биз Бразилиянинг вақтинчалик ҳукуматини тан олмасликка қарор қилдик ва элчимиздан ортга қайтишини сўрадик", деб айтди президент.

Сальвадор ташқи ишлар вазирлигида Дилма Руссеффнинг Бразилия президенти лавозимидан вақтинчалик четлатилиши "сиёсий манипуляциянинг аниқ аломатларига эга эканлиги ва давлат тўнтаруви схемаси бўйича амалга оширилгани" айтилди.

Аввалроқ Венесуэла ҳам Бразилиядан ўз элчисини чақиртириб олганди.