Сальвадор президенти Бразилиянинг янги ҳукуматини тан олмади

Жаҳон 15 Май 2016 3313

Сальвадор президенти Санчес Сереннинг маълум қилишича, унинг мамлакатида Бразилиянинг Мишель Темер бошчилигидаги янги ҳукумат тан олинмайди ва бу мамлакатдан Сальвадор элчиси чақириб олинди. Бу ҳақда teleSUR хабар тарқатган.

Президентнинг айтишича, Бразилияда ҳарбий тўнтаришга ўхшаш ҳолат юз берди. У Сальвадор «демократия ва фуқаролар иродасига ҳурмат билан қарашини» билдириб ўтган.

Сальвадор Бразилия президенти Руссефнинг импичмент орқали ҳукуматдан четлатилишига танқидий кўз билан муносабат билдирган биринчи мамлакат эмас. Эквадор, Боливия, Венесуэла каби Жанубий Америка қитъаси давлатлари бу қарорни танқид қилиб, Бразилиядаги ўз элчиларини чақириб олишган.

Айни вақтда Бразиялиянинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлаб чиққан ягона мамлакат Аргентина бўлиб турибди.

Бундан олдинроқ, 13 май куни Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукумати маслаҳатлашув учун ўз элчисини Бразилиядан чақириб олишини маълум қилган эди.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар