Samsung проекторга эга «ақлли» соатларни патентлади 

Технология 15 Май 2016 3995

Samsung компанияси қурилма дисплейидаги тасвирни бирон нарсанинг юзасига (мисол учун, девор) проектрлаштирувчи ва гаджет интерфейсини эса фойдаланувчининг қўлига узатиб берувчи технологияга эга бўлган «ақлли» соатларга патент олиш учун ариза топширди. Бу ҳақида AndroidHeadlines нашри хабар беради.

Бундай технология фойдаланувчи учун соатларнинг виртуал интерфейсини ўзининг билакларига энг керакли бўлган тугмаларни жойлаштирган ҳолда узатиб беради.

Тахмин қилинишича, бундай «ақлли» соатларни проектр сифатида фойдаланиб, бирон-бир юзага экрандаги маълумотни узатиш ҳам мумкин бўлади: масалан, девор ёки стол.

Бундан ташқари, патент аризасидаги маълумотга кўра, соатларни виртуал реаллик шлемлари билан синхронлаштириш имконияти мавжуд. 

AndroidHeadlines нашрининг ёзишича, патент олиш учун ариза 2014 йилнинг ноябрь ойида берилган, аммо оммага бу янгилик фақатгина ҳозирги кунларда маълум бўлди.

Нашрнинг таъкидлашича, компания бу технология устида бир ярим йилдан бери иш олиб бораётганлигига кафолат йўқ. Ҳар доим ҳам патент олиш қурилманинг ишлаб чиқарилиши ва бозорда пайдо бўлишидан далолат бермайди, деб хулоса қилади AndroidHeadlines.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар