Тожикистон ИИВ Москвадаги оммавий муштлашувнинг терговига қўшилди

Жаҳон 15 Май 2016 11820

Тожикистон ички ишлар вазирлиги вакили Москванинг Хован қабрстонида юз берган оммавий муштлашувнинг терговига қўшилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"Хован қабристонида юз берган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноят ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси директори ўринбосари, Тожикистон ИИВ вакили, милиция генерал-майори Абдуғаффор Азизов қўшилди", деб маълум қилди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

Аввалроқ қабристондаги муштлашувнинг иштирокчилари асосан Россияда ноқонуний юрган хорижий фуқаролар бўлгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар