Туркия президенти кенжа қизини ҳашаматли тарзда узатди

Жамият 15 Май 2016 28553

Истанбулнинг ғарбий қисмида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг кенжа қизи –  Сумаё Эрдўған ва унинг қаллиғи, мамлакатнинг энг йирик мудофаа-саноат корхоналаридан бири, дронлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Байкар" компанияси акциядори Селчук Байроқдорнинг ҳашаматли тўйи бўлиб ўтди.

Тўй Қуръон тиловат қилиш билан бошланди. Тўй маросимига 6 минг киши таклиф этилди. Маросим қўриқлаш хизматининг синчков кузатувида бўлиб ўтди, чунки тўйда кўплаб юқори лавозимли мансабдор шахслар иштирок этди.

Тўйга таклиф этилган орасида Туркиянинг собиқ бош вазири Аҳмет Довудўғлу, мамлакат бош штаби бошлиғи Хулуси Акар, Туркиянинг собиқ президенти Абдулла Гул, Покистон бош вазири Навоз Шариф ва ҳаттоки Ливаннинг ўлдирилган бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг иккинчи ўғли, миллиардер ва сиёсатчи Саад Ҳаририй ҳам бўлди.

Боку ОАВ тўйга Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам таклиф этилганини маълум қилганди, бироқ унинг тўйда иштирок этган-этмагани ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум қилинмади.

Сумаё Эрдўғаннинг турмуш ўртоғи мудофаа соҳасида йирик корхонага эга. "Байкар" учувчисиз парвоз қурилмалари ва юқори аниқликдаги техникани ишлаб чиқаради. ОАВнинг ёзишича, Селчук Байроқдор аъло даражадаги маълумотга эга ва унинг Туркия президенти қизига уйланиши "анча кўтарилишига", жумладан сиёсий саҳнада, олиб келиши мумкин.  

Эрдўғаннинг катта қизининг турмуш ўртоғи Албайроқ Барат ҳам президент оиласи билан қариндошлик ришталари билан боғланиб, мансаб пиллапоялари бўйлаб анча кўтарилган. Барат ҳозирда Туркия энергетика вазири ҳисобланади. Халқаро ҳамжамият уни ИШИД билан ёнилғи бизнеси олиб боришда айблаб келади. Шунингдек, Барат мамлакат бош вазири лавозимига асосий номзодлардан ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар