Украина маданият вазири Евгений Нищук "Евровидение-2016" танлови ғолиби Жамала Украина ҳукумати томонидан "Украина халқ артисти" унвони билан мукофотланишини маълум қилди.

"Ҳамкасблар билан гаплашиб олдик. Маданият вазирлиги томондан Жамала халқ артисти унвони олиши учун ҳужжатларни тайёрламоқдамиз. Чунки, ким бундай мукофотларга қандай муносабатда бўлмасин, бу давлат томонидан кичкина, рамзий мақтов бўлса ҳам, бироқ жуда ёқимли миннатдорчиликдир!", деб ёзди вазир фейсбукдаши саҳифасида. 

Швеция пойтахти Стокгольмда бўлиб ўтган "Евровидение" танлови 15 майга ўтар кечаси якунланди. Украиналик қўшиқчи Жамала "1944" деб номланган қўшиғи билан танлов ғолиби бўлди. 2-ўринни австралиялик Дэми Им, 3-ўринни россиялик Сергей Лазарев эгаллади. 

Жамала Украинага 15 май куни кечки пайт келиши кутилмоқда.