Ноёб мурдагул ҳисобланмиш мортиция - 100 килограммли вазн, уч метрли гулкоса диаметрига эга гигант - Техасдаги Галвестон шаҳридаги боғда гуллади. Бу ҳақида матбуот хизмати хабар берди.

Бу дунёдаги энг йирик гул, унинг камдан-кам гуллаши диққатга сазовор ҳодиса ҳисобланади; баъзан у 100 йилда бир очилади. Ўтган сафар бу гул 2012 йил АҚШдаги Корнелл университети боғида гуллаган. 

Табиат қўйнида аморфофаллус қачонлардир фақат Суматра оролида гуллаган, бироқ гулни ажабтовур кўриниши ва ғалати ҳиди туфайли "мурдагул", "илон пальмаси" деб атаган аборигенлар томонидан деярли йўқ қилинган. 

Мурдагуллар гуллаш даври жуда қисқа, улар атиги 2-4 кун гуллайди. Гуллаш цикли ўртасидаги вақт икки йилдан йигирма йилгача чўзилиши мумкин, шу боис боғбонлар уларнинг мортицияси тўрт йилда очилганига жуда хурсанд бўлишди. 

Moody Gardens раҳбарияти мамлакат зиёратчилари бу ноёб гулдан баҳраманд бўлиши учун ушбу ҳафта ботаника боғининг мурдагул гуллаган қисмида иш соатларини бироз узайтирди.