Анжелина Жоли Трампнинг муҳожирлик ва мусулмонлар ҳақидаги фикрини эшитиш оғирлигини билдирди

Жамият 16 Май 2016 4837

Америкалик киноюлдуз Анжелина Жоли миллиардер Дональд Трампнинг баъзи таклифлари Қўшма Штатларнинг асосий қадриятларига тўғри келмайди деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у Британиянинг Би-би-си корпорацияси телерадиоэшиттириши жонли эфирида маълум қилди.

"Америка бутун дунёдан эркинлик истаб келган кишилар томонидан барпо этилган, шундай экан, диний эркинлик ҳар кимнинг ўзига боғлиқ", - деди Жоли Трампнинг муҳожирлар билан курашиш ҳамда хавфсизлик мақсадида АҚШга мусулмонларни киритмаслик ҳақидаги таклифига ўз муносабатини билдирар экан. 

"Келгусида АҚШ президенти бўлишга даъвогар кишидан бундай гап эшитиш мен учун жуда оғир", - деди у. 

Жоли дунёдаги кўплаб муаммоларнинг негизини йўқотмай туриб муҳожирлар муаммосини ҳал қилиб бўлмаслигини айтди. Шунингдек у бугунги кунда дунё бўйлаб қочоқлар ҳамда ватанидан кетишни истамаган, аммо қувғин қилинганлар сони 60 миллионга етганини эслатиб ўтди.

"Бу сўнгги 70 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич", - деди у. 

Анжелина Жоли ҳукуматни ўз юртидаги муаммолардан қочиб келаётган кишилар йўлида тўсиқ яратмасликка чақирди.

"Беқарор дунё - барча учун хавфсиз эмас. Агар қўшнингизнинг уйи ёнаётган бўлса, сиз эшикни ёпганингиз билан хавф-хатардан холи бўласиз дегани эмас", - деди у.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар