"Арсенал" яримҳимоячиси Микель Артета фаолиятини якунлашини эълон қилди.

"Тўхташ мушкулдир, бироқ мен кетмоқчиман. Охирги бир неча ойда мен клубни майдонда тақдим қила оладиган даражада эмасман, деб қарор қилдим.

Бунга кўникиш керак. Мен узоқ вақт футбол ўйнадим, кетиш вақти келди. Мен Венгердан аччиқланмайман, ўзинг билан ростгўй бўлиш керак.

Мен мураббий бўлишим мумкин, менда ҳозир учта вариант бор, бироқ клублар номини айтмоқчимасман", деб айтди испан.

Аввалроқ Артета "Тоттенхэм" ёки "Манчестер Сити" мураббийлик штабига кириши мумкинлиги маълум қилинганди.