БМТ бош котиби фарзандли бўлган оталар учун таътил жорий қилиш таклифини билдирди

Жаҳон 16 Май 2016 3801

БМТ бош котиби Пан Ги Мун 15 май куни барча мамлакатлар ҳукуматларини зўравонлик ва камситишга ўрин бўлмаган соғлом оила қуриш учун шароит яратиб беришга чақирди. 15 майда нишонланувчи Халқаро оила куни муносабати билан юборилган хатда у оилани режалаштириш дастури ва янги туғилган болаларнинг оталари учун махсус таътил тажрибасини татбиқ этиш таклифини билдирди.

"Ҳукумат барча жабҳаларда оиланинг етакчи ўрин тутишини қўллаб-қувватлаши керак. Улар ота-она оиланинг ҳажми ва уни кенгайтириш вақтини режалаштириши учун репродуктив саломатликни сақлаш соҳасидаги хизматларга йўл очиб беради. Онанинг саломатлиги ва оталар учун бола тарбияси таътили янги туғилган гўдакларни энг яхши ҳаёт ибтидоси билан таъминлашда жуда муҳимдир", - деди БМТ бош котиби. 

Халқаро оила куни 1994 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий қилинган. Бу йил, бош котибнинг сўзларига кўра, байрам "оилалар бутун дунё бўйлаб фалокат ва фожиаларга тўқнаш келаётган давр"га тўғри келди. 

"Зўравонлик экстремизмининг ўсиши, мажбурий кўчиш оқибатлари, экстремал иқлим шароитлари ва бошқалар оилаларнинг бирлиги ва соғлигига танг вазиятларда жуда салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳаттоки нисбатан барқарор жамиятларда ҳам оилалар ҳали-ҳануз зўравонлик, камситиш ва қашшоқликдан азият чекишмоқда", - таъкидлади у. Шунингдек Пан Ги Мун "оила ва жамиятда ўз ўрнига эга кексаларга ғамхўрлик қилишнинг муҳимлиги"га эътиборни қарата туриб. 

БМТда оила жамиятнинг бир бўлаги эканлиги ҳамда 2015 йилнинг сентябридаги саммитда қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларига етишишда катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Оила масалаларига қаратилган миллий стратегияларни амалга ошириш  қашшоқлик ва очликка чек қўйиш, аҳолининг соғлигини таъминлаш, барча ёшдаги кишиларнинг фаровон турмуш кечириши, бутун умри давомида таълим олиш ҳамда гендер тенгликка муносиб шароит яратишга ёрдам беради. 

БМТ анъанасига кўра, Халқаро оила куни ҳар йили муайян бир мавзуга бағишланади. Бу сафар "Оила, соғлом турмуш тарзи ва барқарор келажак" мавзуси танланди.

Кўпроқ янгиликлар