BMW ва Toyota компаниялари биргаликда яратган иккита янги спорткарни йиғиш Австрияда Magna компанияси корхонасида йўлга қўйилади. Бу ҳақда Kleine Zeitung нашри хабар берди

Гап BMW Z4 родстерининг давоми, дастлабки маълумотларга кўра, у Z5 деб ном олиши мумкин, ҳамда қайта тикланган Toyota Supra купеси ҳақида кетмоқда. Биринчи бўлиб конвейерга немис модели қўйилади, бир неча ойдан кейин эса унга "Тойота" қўшилади. Иккала спорткар 2018 йилдан бошлаб чиқарилади.

Моделларнинг платформаси ва технологияларнинг катта қисми бир хил бўлади. Шу билан бирга уларнинг дизайни турлича ва бир-биридан фарқланувчи мотор гаммаси бўлади. Magna’да моделларнинг ҳар йилги умумий ҳажми 60 минг дона машинани ташкил қилиши тахмин қилинмоқда. Моделларнинг биринчи жосуслик расмлари интернетда 2016 йил январида пайдо бўлган.

Япон ва немис автомобиль компанияларининг ҳамкорлиги 2013 йилда бошланган. Ўшанда компаниялар имзолаган келишувга кўра, компаниялар ёнилғи ячейкаларида ишловчи куч қурилмаси, ўрта ўлчамдаги спорткар архитектураси, енгил композит материаллар ва янги турдаги аккумулятор устида биргаликда ишлашни бошлашлари керак эди. 

Моделларнинг биринчи прототиплари устида ишлар 2014 йилда бошланганди. Ўшанда моделлар 2017 йилда бозорга чиқарилиши мумкинлиги маълум қилинганди.