2016 йилнинг 17 май куни Ўзбекистонга Болгария Республикаси бош вазири Бойко Борисов ишчи ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Ташриф чоғида Бойко Борисовнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви режалаштирилмоқда.

Болгария делегацияси ташриф дастури доирасида, шунингдек, «Ўзбекистон нефть ва гази» ХХ халқаро кўргазма очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.