Британ махсус хизмати твитерда Жеймс Бонд учун очилган аккаунтни ўқий бошлади

Жаҳон 16 Май 2016 4358

Буюк Британия ҳукумат алоқалари бошқармаси (GCHQ) твиттердан аккаунт очди ва Жеймс Бонд учун очилган аккаунтни "фоллоу" қилди. Бу ҳақда Mashable хабар берган.

GCHQ директори Эндрю Пайкнинг айтишича, твиттерда аккаунт очилиши орқали марказ Буюк Британия фуқароларини ўз фаолияти билан таништириб бориши мумкин бўлади.

Нашрнинг таъкидлашича, GCHQ бу орқали Эдвард Сноуден билан боғлиқ можаролардан кейин пайдо бўлган шубҳалардан фориғ бўлмоқчи ва жамиятнинг ишончини қозонмоқчи.

Financial Times нашри хабарига кўра, твиттердан аккаунт очиш қарори агентлик ичида ўтказилган муҳокамалардан кейин қабул қилинган. Бу аккаунтнинг илк твити "Салом, дунё" кўринишида ёзилган.

Бу аккаунт Жеймс Бонддан ташқари, инглиз сиёсатчилари, маданият оламининг таниқли вакиллари ҳамда инглиз нашрларининг твиттердаги аккаунтларига обуна бўлган. Бир неча соат ичида бу аккаунт ўқувчилари сони 16 минг нафарга яқинлашган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар