Стокгольмда бўлиб ўтган "Евровидение–2016" мусиқий танлови натижалари икки кундан бери кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик Украина вакили ғолиб бўлганидан ажабланмоқда, чунки танловда ғолибликка Россия, Австралия ва Франция вакиллари асосий даъвогарлар сифатида қаралаётган эди. 

Eurovision World’нинг маълум қилишича, даниялик ҳакам Хильда Хейк иштирокчиларни баҳолаш тизимида янглишиб кетиб, Австралия вакили ўрнига Украина вакилига 12 баллни бериб юборган. Хейк австралиялик Деми Имга энг юқори балл бермоқчи бўлган, бироқ адашиб уни мусобақа ғолиби, украиналик Жамалага бериб юборган.    

"Бу менинг энг катта хатоим бўлди, буни очиқча тан оламан", деб айтди Хейк.

Бироқ нашрнинг таъкидлашича, Хейкнинг хатоси танлов натижасига таъсир кўрсата олмади, чунки Жамала билан Деми орасидаги фарқ 12 баллдан кўпроқ эди.   

Эслатиб ўтамиз, танловнинг бу йилги ғолиби украиналик Жамала бўлди, 2- ва 3-ўринни мос равишда австралиялик Деми Им ва россиялик Сергей Лазарев эгаллади.