Фарғонада ёшлар фестивалига старт берилди

Ўзбекистон 16 Май 2016 12797

“Осиё гавҳари” дея эътироф этиладиган Фарғона вилоятида “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалига старт берилди. Олдинда фарғоналик ёшларни эксклюзив учрашувлар, самарали ва мазмунли лойиҳалар, викторина ва шоу-дастурлар кутмоқда.

Илк куннинг ўзидаёқ тарғибот гуруҳи вакиллари Фарғона шаҳрида жойлашган “Мурувват уйи” ҳамда имконияти чекланганлар учун махсус коллежда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказишди. Куннинг иккинчи ярмида Ал-Фарғоний истироҳат боғида “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилди.

Танлов ғолибларини тақдирлаш давомидаги “Мустақиллик фарзандларимиз!” шиори остидаги концерт дастури ёшларга чинакамига хушкайфият бахш этди. Сўнгра, Марказий Осиёда ягона ҳисобланмиш “Ёшлар симфоник оркестри”нинг “Баҳор нафаси” номли концерти орқали Фарғона аҳли чин санъат намуналаридан баҳраманд бўлишга муяссар бўлдилар.

Ижодий ишлар ғолиблари тақдирланди

Ал-Фарғоний истироҳат боғида “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман” мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилди. Танлов ғолибларини тақдирлаш давомидаги “Мустақиллик фарзандларимиз!” шиори остидаги концерт-дастури ёшларга чинакамига хушкайфият бахш этди.

Ёшлар симфоник оркестридан мусиқа кечаси

Марказий Осийода ягона ҳисобланмиш “Ёшлар симфоник оркестри”нинг “Баҳор нафаси” номли концерт-дастури орқали Фарғона аҳли чин санъат намуналаридан баҳраманд бўлишга муяссар бўлдилар. Отабек Муҳаммадзоҳид талқинидаги “Фасли навбаҳор” таронаси билан бошланган дастур санъати орқали жаҳонга машҳур бўлган Ширин Маматова, Барно Исматуллаева ва бошқа опера хонандаларининг жонли ижролари билан давом этди. Ўзбек миллий куй ва қўшиқлари, жаҳон опера санъатининг сара намуналаридан ташкил топган дастур 5 000 кишини қамраб олган Вилоят театр-концерт саройини ҳақиқий мусиқа кечасига айлантирди.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар