16 май куни Флорида штати қирғоғида чўмилаётган аёлнинг қўлини мўйловли акула-энага тишлаб олди. Воқеанинг ўзига хослиги шундаки, акула қизнинг қўлини қўйиб юбормаган. Ҳатто шифохонага етказилган пайтда ҳам 23 яшар қиз қўлларини акула тишлаган ҳолда келган. 

Жабрланувчига Бока номли маҳаллий шифохонада ёрдам кўрсатилган, у аҳволи яхшилангач уйига жавоб берилган. Бу ҳақда ёнғин-қутқарув хизмати матбуот котиби Боб Лемонз The Palm Beach Post нашрига хабар қилди.

Йўловчи йигит 2 футли (тахминан 0,6 метр) ўткир тиш балиқни уриб нобуд қилган. Бироқ шунда ҳам балиқни қўлдан ажратиб олишнинг иложи бўлмаган. 

Мўйловли акула-энага камдан-кам ҳолатларда инсонларга ҳужум қилади. Балиқнинг тишлари жуда ўткир. Ҳамла қилиб тишласа, бир неча дақиқагача қўйиб юбормайди. Бироқ тишларининг ҳажми туфайли терига чуқур кирмайди.