Германия ташқи ишлар вазирлиги Ливияга 4,5 млн евро тақдим қилади

Жаҳон 16 Май 2016 2874

Германия ташқи ишлар вазирлиги Ливиядаги вазиятни барқарорлаштириш учун йўналтирилиши мўлжалланаётган Халқаро миграция ташкилотига 4,5 млн евро тақдим қилади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Германия ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади ички кўчирилган шахслар, қочқинлар, муҳожирлар ва уларни қабул қилувчи жамоалар ҳисобланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши май ойида бошланади.  

Тадбирларни Ливиянинг жанубида, Нигер ва Чад билан чяегарасида амалга ошириш режалаштирилмоқда. Унда асосий инфратузилманинг тикланиши, оилалар учун марказлар яратиш, профессионал таълим соҳасида кўмак кўрсатиш, кичик бизнесни ривожлантириш, маҳаллий кучлар, нотижорат ташкилотлари ва жамоалар ўртасида суҳбатлашув ҳисобига  тинчлик жараёнига кўмаклашиш кўзда тутилган. 

Июнда Ливиянинг қолган қисмларида ҳам ички кўчирилганларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга ошириш учун яна 1 млн евро ажратиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Германия Ливиядан қочқинлар оқими кўпайишидан хавотирланаётгани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар