АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон агар сайловларда ғолиб бўлса, АҚШ иқтисодиётини турмуш ўртоғи, АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтонга ишонишини айтди.

РИА “Новости” ахборот агентлиги ABC News телеканалига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, Клинтон бу ҳақда сайловолди кампанияси доирасида сайловчилар билан учрашувлардан бирида айтди.

"Мен иқтисодиётни тиклашни ишониб топширадиган турмуш ўртоғим буни қандай қилишни билади", деб айтди Клинтон.

Хиллари Клинтон турмуш ўртоғининг билимлари кўмир қазиб олинадиган ҳудудлар ҳамда миллий камчиликлар яшайдиган шаҳарлар туманлари муаммоларини ҳал қилишда айниқса фойдали бўлади.

Билл Клинтон АҚШнинг 42-президенти бўлиб, мамлакатни 1992 йилдан 2000 йилгача бошқарган.