Ҳиндистон парламенти депутати Пунамбен Маадам Жамнагар шаҳрида интервью бераётган вақтда бахтсиз ҳодисага учради. У 3 метрлар баландликдаги канализация чуқурлигига қулаб тушган. Панамгар боши ва оёғидан жароҳат олгани боис, Мумбайдаги шифохонага юборилган. 

Маадам шаҳар вайроналарида кун кечирадиган фуқаролар митингида маъруза қилаётган вақтда ушбу нохушлик юз берган. Бу ерда қулаш хавфидаги уйлар бузилиши режалаштирилган. 

Унинг ОАВ ходимлари билан мулоқоти чоғида бетон плиталари оғирликни кўтара олмаган ва депутат аёл атрофидаги бир неча киши билан бирга пастга қулаган. Хабар қилинишича, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.