Индонезия ғарбий ҳудудидаги шаршара яқинидаги сув сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 6 нафар талаба ҳалок бўлди. 15 нафар одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

Ҳалокат Индонезиянинг Шимолий Суматра провинцияси Air Terjun Dua Warna шаршараси атрофида содир бўлди. Ҳукумат маълумотига кўра, шаршарага 70 нафар талабадан иборат гуруҳ ташриф буюрган. Кўчкилар ва сел оқибатида улардан 21 нафари бедарак йўқолган. 

Индонезия фавқулодда ҳолатлар бўйича агентлиги вакили Дарвин Сурбакти душанба куни қутқарувчилар 6 нафар талабанинг жасадини топишди. Қолганларни қутқариш учун тахминан 150 нафар қутқарувчи, ҳарбийлар, полициячилар ва кўнгиллилар жалб этилди. 

Синьхуа агентлиги хабарига кўра, табиий офат оқибатида Индонезия курортига ташриф буюрувчилардан 7 нафари нобуд бўлган, 14 нафари бедарак йўқолган. 

Мавсумий ёмғирлар Индонезияда ҳар йили сел ва кўчкиларга сабаб бўлади.