Истанбул шаҳрининг Молтепа тумани ҳудудида навбатдаги теракт юз берди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу портлашдан 4 киши жароҳатланган.

Аниқлик киритилишича, портловчи қурилма йўлнинг ер остидан ўтиг қисмида қолдириб кетилган пакет ичида бўлган.

Айни вақтда ҳодиса юз берган ҳудудда мутахассислар ва полициячилар иш олиб бориб, ҳодиса тафсилотларини ўрганишмоқда.