Италиялик сиёсатчи ва комик Беппе Грилло "Лондоннинг мэрига айланган мусулмон Содиқ Хоннинг ўзини Вестминистрда портлатишини сабрсизлик билан кутаётгани" ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

"Беш юлдуз" номли сиёсий ҳаракат етакчиси бўлган Грилло бу гапларини Падуядаги телевизион шоу вақтида айтган.

Грилло ўз рақибларининг танқидига учраган. Мухолифлар у ўзи аралашиб қолган коррупцион можародан диққатни бошқа масалага қаратиш орқали чиқиб кетишга уринаётгани ҳақида айтишган.

Эслатиб ўтамиз, 4 май куни келиб чиқиши покистонлик бўлган Содиқ Хон Лондоннинг янги мэри этиб сайланди. У АҚШ президентлиги учун сайловда асосий номзодлардан бири бўлмиш Дональд Трампнинг президентликка сайланса, мусулмонларни АҚШга киритмаслиги ҳақидаги баёноти туфайли ўз дини туфайли бу мамлакатга режалаштирган сафарларини амалга ошира олмаслигидан хавотир билдирганди.