Эронда итни ваҳшийларча ўлдирган эркак 74 марта қамчиланадиган бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Полицияга келиб тушган видеода эркак итни бир неча бор автомобилга қараб улоқтиргани, сўнгра уни белкурак билан уришда давом этгани қайд қилинган.

Ушбу видео интернетда жуда оммалашиб кетди.  

Гумонланувчи йил бошида Эроннинг Ардебиль вилоятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш маҳаллий бўлимининг шикоятидан кейин ҳибсга олинган.

Суд шунингдек эркакка бир йил давомида ҳайвонларни парваришлаш курсларига бориш мажбуриятини қўйди.