LG компаниясининг 4K ULTRA HD USB-C монитори халқаро миқёсда эътироф этилмоқда

Технология 16 Май 2016 3015

Мазкур монитор жаҳон сертификатлаш ташкилотларининг юқори маъёрларига жавоб бермоқда.

LG компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги 27-дюймли 4K Ultra HD USB-C монитори (модель 27UD88) юқори сифат меъёрлари, рангларни аниқ акс эттириши, тасвир ўлчами ва меҳнат самарадорлиги функциясига кўра, жаҳоннинг обрўли синов марказлари томонидан тан олинди. Intertek, TÜV, UL ва VESA каби ташкилотлар мониторга ўз сертификатларини тақдим этиб, LG 27UD88 модели сифат ва самарадорлик бўйича юқори стандартларга жавоб беришини қайд этишди. 

Мониторнинг рангларни акс эттириши, рангни кўрсатиш тезлиги, кўриш бурчаги ва ўлчами борасида ўтказган синовларидан сўнг, Буюк Британиянинг Intertek ташкилоти LG 27UD88 мониторини «Сифат кўрсаткичи» сертификати билан тақдирлаб, унинг барча кўрсаткичлари IDMSнинг 1.03 таснифидаги меъёрига тўғри келишини таъкидлади. Синаш, текшириш ва сертификатлаш бўйича немис ташкилоти TÜV Rheinland эса, мониторнинг тасвирни ажойиб кўрсатиш сифатини алоҳида қайд этган. Бундан ташқари, LG 27UD88 монитори Американинг стандартлаш, текшириш ва синаш ташкилоти UL. томонидан ҳам ўрганилган ва қуйидагича хулоса қилинган:  LGнинг 27UD88 монитори USB-C ва Thunderbolt 3 портларига эга барча ноутбуклар ва MacBook билан уйғунлаша олади. Шу билан бирга у VESA сертификатини олган илк USB-C монитори ҳисобланади. 

«Бизнинг фикримизча, жорий йилда Ultra HD мониторларига бўлган талаб ўтган йилгига нисбатан 3 марта ошади», - дейди LG компаниясининг мониторлар ва ШК (шахсий компьютерлар) бизнес бўлими раҳбари Жанг Ик-Хван (Jang Ik-hwan). – «Бизлар ишлаб чиқараётган ҳар бир мониторда LGнинг илғор технологиялари қўлланилиши сабаб, 4K монитори истеъмол электротехника маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш бўйича йирик халқаро ташкилотлари томонидан тан олиниши ажабланарли эмас».

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Pinngle бепул мессенжери: ҳатто интернет яхши ишламайдиган ҳудудларда ҳам ишлайди
Қўқонда нохуш ҳодиса. Она ва фарзандлари ҳалок бўлди
21:38 / 23.03.2017 64820 Жамият
Ўзбекистонда Wi-Fi’ни бошқариш тизими ишлаб чиқилди
21:00 / 23.03.2017 14888 Технология
Блогерлар овози. Югурдакка айланган ўқитувчи
19:57 / 23.03.2017 36149 Жамият
Красноярскдаги туризм ярмаркасида Ўзбекистон павильони гавжум бўлди
Андижонда пиёдани уриб қочган автомашинани ҳушёр фуқаро таниб қолди...
Мактабларда ўқув йили узайди, таътиллар муддатлари ўзгарди
2016 йилда ШҲТ аъзо-давлатлари ўзаро тўпланган инвестициялари 40 миллиард доллардан ошди
18:54 140 Жаҳон
Буюк Британия учун Brexit қиймати 62 миллиард долларга баҳоланди
18:39 255 Жаҳон
Компьютер қирол Георг III ақлдан озган шахс бўлганини аниқлади
Кўпроқ янгиликлар