ОАВ: Хитойлик талаба Канадада 31,1 миллионлик "қаср" сотиб олди

Жаҳон 16 Май 2016 4992

Хитойлик талабанинг Point Grey саройини 31,1 миллионга сотиб олгани ҳақидаги янгилик Ванкувер аҳлини ўйлантириб қўйди. "Хуаньцю шибао" газетасининг маълум қилишича, хитойлик интернет фойдалаунвчиларининг бир қисми ушбу харидни "омадли" деб топди.

Ванкувердаги энг қиммат кўчмас мулк объектлари орасида 16-ўринни банд этган Point Grey номли данғиллама ҳовлини ХХР фуқароси Тянь Юйчжоу қўлга киритган. Уйнинг майдони 1,3 минг квадрат метр, бундан ташқари 0,69 гектар ер ҳам унга қарашли. Уйнинг ичида бешта ётоқхона, саккизта ювиниш хонаси ва бошқа кўплаб хоналар бор.

Харидор харид нархи ва талабалиги боис Канада ва Хитой ОАВ диққатини тортди. Ҳарҳолда уйни расмийлаштириш пайтида у шундай маълумот қолдирган.

Бу воқеадан сўнг канадаликлар ўз ҳукуматининг кўчмас мулк қийматининг ўсиши билан курашувчи чораларининг самарадорлигига шубҳа қила бошлашди.

Ўз навбатида, хитойлик интернет фойдаланувчилари икки гуруҳга ажралишди: бир томон талаба пул "ўмариш" тизимига жалб қилинганлиги тўғрисидаги фикрларни айтса, фойдаланувчиларнинг бошқа гуруҳи Тянь Юйчжоу омадли харидни амалга оширганини билдирди.

"Бизнесда омади чопган оилалар бундай баҳодаги уйларни сотиб олиши ажабланарли эмас. Агар элементар ҳисоб-китоб қилинса, саройнинг бир квадрат метри 3523 долларга тенг. Бу Шанхай ёки Пекиндагидан анча арзон демакдир", - дейди интернет фойдаланувчиларидан бири.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар