Россия президенти Владимир Путин президентлигининг 12-йилида, яъни 2015 йилнинг 7 майидан 2016 йилнинг 7 майига қадар давлат доирасидаги 363та учрашув ўтказган ҳамда 109 марта телефон орқали мулоқот олиб борган. Бу ҳақида "Коммерсант. Власть" газетаси маълум қилди.

Берилган маълумотларга кўра, бу давр ичида президентнинг 311 иш куни бўлиб, у ҳужжатлар ва учишлардан ташқари яна 902та ишда қатнашган. 

Шунингдек, Путиннинг иш жадвалида 55та хизмат сафари қайд этилиб, улардан 44таси Россия бўйлаб уюштирилган.

"Владимир Путин тўрт марта сиёсатчи бўлмаган кишилар билан телефон орқали мулоқот қилган. Шу билан бирга 20 нафар президент (55 марта) билан, 9 нафар ҳукумат раҳбарлари (27 марта) ва 5 нафар монархия вакиллари (14 марта) билан суҳбат қурган.

2015-2016 йилларда Владимир Путин энг кўп Ангела Меркель ва Франсуа Олланд билан (11 мартадан) суҳбатлашган, бироқ, агар фақат икки томонлама форматдаги суҳбатларни ҳисобга олганда унинг суҳбатдошлари рўйхатида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз ас-Сауд (7 мартадан) етакчилик қилади", - қўшимча қилади газета.

Нашр хабарига кўра, Россия президенти энг кўп учрашув ва музокараларда (283 марта), мажлисларда (63), шунингдек бир қатор маросим ва қабулларда (46) қатнашган. Давлат раҳбари 30 марта ОАВ билан мулоқот қилган, жумладан, 6 марта интервью берган ва 10 марта халққа расмий мурожаат билан чиққан. 

"Маданий тадбирлар рўйхатидан 82та пункт ўрин эгаллаган. Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан президент икки парадда иштирок этган - 9 май куни Москвада ҳамда 3 сентябрда Пекинда", - хабар қилади газета. 

Бундан ташқари, президент 10та концерт ва театрлаштирилган томошалар, 6 марта ибодатхоналар, 6 марта ўқув муассасаларини зиёрат қилган ҳамда бир мартагина Дмитрий Медведев билан расмий нонушта ўтказган.

Президентнинг энг машҳур спорт тури сифатида худди 2013-2014 йиллардагидек хоккей қайд қилинган.