АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг билдираётган баъзи таклифлари америка қадриятларига хоинлик ҳисобланади. Бундай фикрни Демократлар партиясини билдирувчи АҚШ президенти Барак Обама айтди.

Обама Нью-Жерси штатидаги Ратгерс университети биритувчилари олдидаги нутқида АҚШ президенти лавозимига эҳтимолий номзод бўлиб турган Трампнинг баъзи сўзларини танқид остига олди.

Обаманинг айтишича, Трамп "мусулмонлар ҳақида беписандлик билан гапиради". Обаманинг фикрича, Трампнинг бундай сўзлари "америкаликлар ким эканлигининг қадриятларига хоинликдир". Бундан ташқари, Трампнинг мусулмонларга АҚШга киришни ёпиб қўйиши "мамлакат ичидаги энг муҳим диний жамоалар ва хорижда экстремизмга қарши курашдан узоқлашишга олиб келиши мумкин". 

Президент республикачиларни танқид қилишда давом этиб, жумладан инсон фаолияти оқибатида иқлимнинг глобал ўзгаришини рад этишлари учун, "бундай нодонлик яхшилик билан тугамаслигини айтди". "Далилларни қабул қилмаслик таназзулга йўлдир", деб айтди Обама.