Олимлар: Отанинг ёши ва одатлари фарзандларининг соғлиғида акс этади

Жамият 16 Май 2016 7385

Болалар ва уларнинг ота-оналари соғлиғини кузатиш, натижаларни кенг таҳлил қилиш ва таққослаш шуни кўрсатдики, отанинг ёши ва унинг зарали одатлари фарзандларининг нуқсонли ва генетик касаллар билан туғилишига сабаб бўлади. Бу ҳақида American Journal of Stem Cells журналида маълум қилинган

"Онанинг гормонлари, нутриентлари ҳамда руҳий ҳолати унинг фарзандларидаги органлар, ҳужайралар ва генлар фаолиятига тўғирлаб бўлмайдиган таъсир ўтказишини кўпчилик яхши билади. Энди эса оталарда ҳам худди шундай боғлиқлик кузатилиши исботланди - унинг ҳаёт тарзи ва ёши генлар фаолиятини бошқарувчи молекулаларда ўз ифодасини топиши мумкин. Шундай қилиб, нафақат фарзандлар, балки ундан кейинги авлоднинг соғлиғи ҳам оталарга боғлиқдир", - деди Жоржтаун университети (АҚШ) олимаси Жоанна Китлинска.

Китлинска ва унинг ҳамкасблари отадан болага ирсият орқали ўтадиган ҳамда турли генетик ва ногенетик омилларнинг фарзанд соғлиғига таъсирига доир бир неча ўнлаб тиббий тадқиқотлар ўтказиб, уларни таққослаб ҳамда натижаларини ўрганиб, шундай хулосага келишди. 

Мақола муаллифларининг билдиришича, яқинда ўтказилган тадқиқот икки жинс вакиллари (ота-онадан) ДНКсидаги майда вариация ва мутациялар фарзанд ота-онасидан мерос қилиб оладиган хислатлар тўпламига изоҳ бера олмаслигини кўрсатди, бу инсон эволюциясига ногенетик таъсирлар ҳам борилигидан дарак беради. 

Оталардаги спиртли ичимликларни истеъмол қилиш одати ҳомилага таъсир кўрсатиб, бу эркакнинг бутун авлодига таъсир ўтказиши мумкин. Яна бир мисол - эркакларда 45 ва ундан катта ёшда туғилган фарзандлар ёш оталардан туғилган болаларга қараганда шизофренияга кўпроқ чалинади.

Ижобий натижалар ҳам бўлган - масалан, ўсмирлик йилларида оталарнинг соғлом турмуш тарзи ва парҳез уларнинг фарзандлари ҳамда невараларида юрак-қон томир касалликлари ривожланиши эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар