“O’zdavyerloyiha” раҳбарларидан бирининг сохтакор фаолиятига чек қўйилди

Жамият 16 Май 2016 4327

2008 йилда “O’zdavyerloyiha” Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институтининг Сурхондарё бўлинмаси директори лавозимига тайинланган Собир Ҳакимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бу вазифада беш йил фаолият юритди. Ўтган даврда у геодезия, картография  ва бошқа шу каби ишлар тузилган смета ҳужжатларига сохта маълумотлар киритишни ўзига касб қилади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” нашри.

Яъни шартномаларда юклатилган вазифалар амалда тўлиқ бажарилмаса-да, “бажарилди”  дея ҳужжатларга сохта маълумотлар киритади. С.Ҳакимов шу йўл билан давлат бюджетидан ажратилган маблағларни ўзлаштириб олаверади. Бу ишда унга бўлинма бош муҳандиси Шаҳбоз Нуриддинов ёрдам беради. Жумладан, 2009 йилнинг январь ойида Янгиқўрғон, Чортоқ ва Учқўрғон туманлари маъмурий чегарасидаги барча ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ерларини йўқламадан ўтказиш юзасидан шартнома тузилади. Бироқ амалда шартнома шартлари тўлиқ бажарилмайди. Туманлардаги  2  минг  558 та хўжаликнинг 38  минг  424  гектар ер майдони йўқламадан ўтказилмагани ҳолда, лойиҳа-қидирув ишлари тайёргарлиги ҳақидаги далолатномага сохта маълумотлар киритилиб, 7  млн. сўмликдан зиёдроқ бажарилмаган ишлар қиймати тўловга тақдим этилади.

Февраль ойида эса Жарқўрғон, Термиз, Узун, Денов ва Сариосиё туманларида (массивлар бўйича) электрон рақамли хариталар тузиш ишларини бажариш юзасидан тузилган шартнома асосидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар қўшиб, бажарилган ишлар далолатномасига 8 млн. 475  минг сўмлик ҳамда 2  млн.сўмлик ортиқча бажарилган ишлар қийматини киритишади ва шу йўл билан давлат бюджетининг 6 млн. сўмдан ошиқ маблағини талон-тарож қилишади.

Бўлинма мутасаддилари томонидан юқоридаги йўллар билан жами 28  млн. 60 минг сўмлик бюджет маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинади.

Яккасарой туманида рўйҳатдан ўтган “Grand Glassik” МЧЖ раҳбари Мурод Саттаров билан “O’zdavyerloyiha” мутасаддилари ўртасидаги кўчатлар, хўжалик моллари етказиб бериш, компьютер хизмати кўрсатиш каби ишлар юзасидан шартномаар имзоланди. Кейин эса маҳсулот етказиб берилгани ҳақидаги ҳисоб варақалар ва ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномаларга сохта маълумотлар киритилиб, “Grand Glassik” МЧЖнинг муҳри ва “O’zdavyerloyiha”нинг девонхона муҳри қўйилади. Аммо имзоланмасдан, шунингдек, белгиланган ишлар бажарилмаган, маҳсулотлар эса етказиб берилмаган бўлишига қарамай, ушбу шартномаларга асосан   “O’zdavyerloyiha” томонидан “Grant Glassik” МЧЖнинг ҳисоб рақамига 63 млн. сўмдан ошиқроқ маблағ ўтказиб берилади ва ушбу пуллар М.Саттаров омонидан нақдлаштирилиб, ўзоро бўлиб олинади.

Аниқланишича, “Grant Glassik” МЧЖ раҳбари Мурод Саттаровнинг қинғирликлари фақат шулардангина иборат эмас экан.  У “Ziyo Non” ШК билан маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнмоа имзолайди ва МЧЖ “Grand Glassik” qabul qilindi” ёзувли штамп ясаттиради ва уни ШК мансабдорларига бериб юборади. Улар томонидан эса, ўз навбатида, шартнома бўйича жами 340 млн.сўмлик қолипли нонлар олиниши юзасидан расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга штамп қўйилади. Бироқ “Grant Glassik” МЧЖ томонидан нон маҳсулотлари кирим қилинмай, нақд пулга сотиб юборилади. Бу билан эса савдо қоидалари жуда кўп миқдордаги қийматда бузилади. 

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, айбдор шахсларга суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар