Республика таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш такомиллаштирилади

Ўзбекистон 16 Май 2016 3533

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2016 йилнинг 2 майида қабул қилган «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби ҳамда 2016-2020 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чораларига ойдинлик киритилган. 

Вазирлар Маҳкамаси шунингдек, ўз қарори билан 2017-2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналар ташкил этиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритмаётган ошхоналар ишини қайта йўлга қўйиш ва уларни қайта жиҳозлаш кўрсаткичларини ҳам тасдиқлаган. 

Қарорга кўра, Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига, таълим муассасалари ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқатлар, ошхоналардаги технологик ускуналарнинг санитар қоидалар, меъёрлар ва гигиеник нормативларга мос келиши, шунингдек, ошхона ишчиларининг санитар-гигиеник ҳамда эпидемиологияга қарши талабларга қай даражада риоя этаётганлари борасида чоракда бир марта текширув ишларини олиб бориш ҳуқуқи тақдим этилган. Бунда марказлар ўз текширувларини Республика назорат органлари мувофиқлаштирувчи кенгаши ва унинг ҳудудий комиссиялари розилигисиз ўтказа оладилар. 

Бундан ташқари, умумтаълим муассасаларидаги ошхоналарни ижарага беришда, Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда, қишлоқ жойларда ҳудуднинг тараққий этганлик даражасидан келиб чиқиб, "ноль" ставкани жорий этиш мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда норма.уз сайти.

Ушбу талаблар давлат таълим муассасалари ҳудудида фаолият юритувчи ошхоналарга тегишли. Аниқлик киритилишича, таълим муассасаларидаги соғлом овқатланиш юридик шахс ёки яккатартибдаги тадбиркор ёхуд таълим муассасаси томонидан ташкил этилади. Бундан аввал, якка тартибдаги тадбиркорга бундай имконият берилмаган эди. 

Ошхоналардаги таомлар менюси ўқувчиларнинг ёшидан келиб чиққан ҳолда ҳафталик рўйхат асосида тайёрланади. Менюлар эса, Бош давлат санитар врачи томонидан тасдиқланган ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига ойдинлик киритувчи намунавий рўйхат асосида тузилади. 

Таълим муассасалари ошхоналари фаолиятини юритувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ҳамкорлик қилишлари керак бўлади. Хусусан, улар ота-оналар мажлисларида таомлар сифати ва овқатланишни ташкил этишдаги хизматларга оид тақдимот-кўргазмалар ўтказади. 

Умумтаълим муассасаларининг ошхоналари фаолиятининг сифати  ўқувчиларнинг овқатланишлари даражаси ва муассаса раҳбарияти томонидан ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижаларига кўра аниқланади. 

Бундан ташқари, мазкур ошхоналарда тайёрланадиган таомлар сифатини ўрганиш бўйича махсус комиссия ташкил этилади. Унинг таркибига таълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ҳамшираси, соғлом овқатланишни ташкил этиш масалалари бўйича таълим муассасаси масъул ходими ва ота-оналар вакиллари киради.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар