Бразилия терма жамоаси ва «Барселона» жамоаси собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо фаолиятини бошқа бир таниқли ҳужумчи, собиқ жамоадоши Самюэль Это’О тўп сурадиган «Анталияспор»да давом эттиришга яқин турибди. 

Sky Sport Italia журналисти Жанлуки Ди Марцио берган хабарга кўра, Роналдиньо яқин ҳафталар ичида турк клуби билан шартнома имзолайди. 

36 ёшли бразилиялик футболчининг сўнгги клуби Бразилиянинг «Флуминенсе» бўлганди. Футболчи жамоани ўтган йилнинг сентябрида тарк этган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ футболчининг АҚШ чемпионати МЛС ёки Хитой чемпионати вакилларидан бирида тўп суриши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.