Смартфони ортидан Венециядаги каналга сакраган сайёҳни сувдан олиб чиқишди

Жамият 16 Май 2016 2182

Венецияда полициячилар ўз смартфонини олиш учун каналга сакраган сайёҳни қутқариб қолишди. Сайёҳ қиз селфи суратга тушаётиб, тасодифан телефонини сувга тушириб юборди. Шундан сўнг, у қурилмани олиш учун сувга шўнғиган.

Бироқ унинг смартфонни топиш учун қилган ҳаракати омадли якунланмади. Охир-оқибат, қиз қирғоққа сузиб келди ва уни полициячилар қутқариб олишди.

Гувоҳлар томонидан олинган видео итальян ижтимоий тармоқларида машҳур бўлиб кетди. Сабаби, маҳаллий аҳоли мазкур каналда ҳеч қачон сузмаган – у Европадаги энг ифлос сув саналади. Каналга турар-жой ва кўчалардаги ишлатиб бўлинган оқава сувлар қўшилган: экспертлар фикрига кўра, шаҳар бу каналга инсон томонидан ишлатилган чиқиндиларнинг 90 фоизини юборади.  

Сўнгги икки йил ичида канал суви бўйича ўтказилган тадқиқотлар унда инсон саломатлиги учун хавфли бўлган кўплаб вируслар, жумладан, гепатит А мавжудлигини кўрсатади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар