Сохта текширувчилар ортидан келган пуллар “методист”га юқмади...

Жамият 16 Май 2016 5899

Санобар Нодирова кўп йиллардан буён Жомбой туман халқ таълим муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мактабгача таълим методисти вазифасида ишлаб келаётган эди. Бир куни у 25-мактабгача таълим муассасаси мудираси Малика Нормуродовага қўнғироқ  қилиб, юқоридан текширувчилар келгани, ҳаражатлар кўпайиб кетгани, шунинг учун 150 минг сўм бермаса бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда. 

Малика Санобарга бунча пул тополмаслигини айтиб,  уни инсофга чақирмоқчи бўлди. Аммо Санобар уни эшитишни ҳам истамади. Эртасига Малика Санобарни хонасидан тополмагач, унга қўнғироқ қилиб, 100 минг сўм олиб келганлигини айтди. Пулни тўлиқ олиб келмаганлигидан жаҳли чиққан Санобар Маликага пулни котибага ташлаб кетишини тайинлади. 

Орадан анча вақт ўтиб, Санобар Маликани яна хонасига чақирди. Бу гал у гапни салобат билан бошлаб, текширувчилар келганлигини, харажат катталиги ва ёрдам қилмаса бўлмаслигини айтиб, дафтарига бир нималарни ёзиб ҳисоб-китоб қила бошлади. Унинг яна пул сўраётганидан жаҳли чиққан Малика, аввалига Санобарнинг гаплари нима билан тугашини кутиб, сабр билан эшитди. “Мана, ҳисоблаб чиқдим”, деди Санобар хонадаги жимликни бузиб ва Маликага 300 минг сўм бериши кераклигини айтди. 

Малика жаҳлдан қизарди, аммо индамади. Пулни олиб келишга ваъда бериб, хонадан чиқиб кетди. Уч кун давомида Санобар унга пулни олиб келиши кераклигини эслатиб турди. Обдон ўйлаб, бир қарорга келган Малика Санобарнинг олдига келди ва пулни олиб келиб беролмаслигини қатъий оҳангда айтди. 

Санобар Маликанинг қўлига қоғоз-қалам тутиб, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбур қилди. “Ишлайман, десангиз тартиб шу. Бўлмаса жойни бўшатиб қўйинг, жойингизга кўз тикканлар кўп”, деди Санобар. 
Малика ҳам ҳақини бировга бериб қўядиганлардан эмас эди. У дарҳол бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди. Эртасига Санобар Маликадан айтилган 300 минг сўмдан 200 минг сўмини олаётган пайтда ашёвий далил сифатида қўлга олинди. 

Суд ҳукми билан Санобар Нодировга биринчи бор судланаётгани, қилган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар