Суриянинг Россия ҳарбий космик кучлари ёрдамида ИШИД жангариларидан озод қилинган қадимги Пальмира шаҳри тарихий кўриниши 3D-моделлаш ёрдамида қайта тикланиши мумкин, деб ёзмоқда The Times нашри. 

Хабарларга кўра, Франциянинг Iconem компанияси мутахассислари, шаҳарда  ўтказган суратга олиш ишлари ва компьютер ёрдамида моделлаштиришдан сўнг, Пальмира иншоотлари барпо этилган кўплаб тошлар бутунлигини аниқлашган. 

Мутахассислар компьютер симуляцияси воситасида эски суратлар кўмагида тарихий биноларни тиклай олишган. Шундан сўнг, улар портлаш натижаларида атрофга тарқалиб кетган тошларни, асл жойларига қиёслаган. Бу реконструкция чоғида тошларни тўғри жойлаштиришга асос бўлади. 

Бундан аввал, Давлат эрмитажи раҳбари ва Россия музейлар иттифоқи президенти, Михаил Пиотровский, Сурия ҳукуматининг Пальмирани тиклаш режаси мавжудлиги хусусида маълум қилган эди.