2016 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистон раислиги доирасидаги бўлажак учрашувларда Хитой томони иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.