uMail.uz почта хизмати – уч йил биргаликда

Технология 16 Май 2016 4120

2013 йил 15 май куни барча томондан кутилган uMail.uz почта хизмати ишга туширилди. Бу эса, электрон почта хусусан, Узнет тарихига назар солишга яхши боҳонадир.
Матнли хабарларни жўнатиш ғояси ЭВМ америкалик университетларни боғлаб турувчи илк тармоқларнинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлган. Бу тўғрисида Интернет тармоғида кўплаб маълумотлар келтирилган. 1972 йили Рэй Томлинсон @ белгисини фойдаланувчи номини қабул қилувчи манзилли компьютер номидан ажратишни биринчи бўлиб таклиф қилган. Аввал хатлар билан ишлашда веб-интерфейсини таклиф қилган ва 1995 йилда илк бепул бутунжаҳон Hotmail.com почтасини яратган Джек Смит ва Сабир Бхатиа дастурчилари электрон почтада инқилобни кўтаришди. 1997 йили Microsoft почтани бир неча юз миллион долларга сотиб олган. Айнан Hotmail почта хизматларининг ишлаш тамойилларини йўлга қўйган бўлиб, булардан асосий учтаси қуйидагилар:
1.​ Дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан кириш имкониятининг мавжудлиги.
2.​ Махсус дастурлардан – почта мижозларидан мустақиллиги.
3.​ Энг муҳими – мутлақо бепуллиги.

Шунингдек, энг оммабоп Yahoo! почта хизмати (1997 йилгача у RocketMail деб аталган) машҳур қидирув тизими билан боғлиқлиги маълум.
Рунет хизмати ҳам аста-секинлик билан куч йиғишни бошлаб, машҳур бўлган Mail.Ru (1998 йил) ва Яндекс-почта (2000 йил)ларида рус забон фойдаланувчилари почта қутиларини яратишни бошлашди.
2004 йилнинг 1 апрель куни ўз почтасини кўплаб хизматларда, хусусан Android мобил иловаларида авторизация билан боғловчи Google ташкилоти томонидан Gmail почта хизмати ишга туширилди. Дарвоқе, форумларда “почта хизматларининг етарли даражада бўлишига қарамасдан, қидирув тизимидан янги почта хизматининг нима учун кераклиги?” мавзуларида бўлган суҳбатлар эсга тушади.
Узнетда биринчи бепул почта хизматлари интернет-провайдерлари томонидан тақдим этилган бўлиб, интернетга бошқа провайдердан кириб бўлмаган. Худди шу тарзда, uzpak.uz почтаси ишлаган.

Кейинчалик, ушбу чекловлар бекор қилиниб, мисол учун саркор имя@xnet.uz почтасини ҳар қандай провайдердан текшириш мумкин бўлган.
Ягона узнет почтасини яратиш масаласи доимий равишда форумларда кўтарилган. Бир пайтлар машҳур бўлган Doda.uz порталида шундай почта яратилган, шунингдек, 2005 йили Алексей Литвинов томонидан яратилган Inbox.uz почта хизмати ҳам мавжуд. ВСС провайдери интернет тўловларисиз почтадан фойдаланиш имконини берувчи freemail.uz хизматини яратишни режалаштирган. Бу уринишлар TAS-IX тармоғида жойлашган, ягона бепул почта хизматини яратиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди. Айниқса, форумларда mail.ru да жойлашган давлат мансабдор шахсларининг почта манзиллари танқидий равишда муҳокама қилинган. Почтанинг зарурлиги нафақат фойдаланувчилар балки алоқа соҳаси раҳбариятлари томонидан тушунилди.

Шунга 2011 йил 15 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-сон баёни ҳамда 2011 йил 4 августдаги УзАААнинг 235-сон буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида UZINFOCOM Маркази томонидан электрон почта тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш лойиҳаси яратилди.

2013 йил қишда почта хизмати яратилаётганлиги тўғрисидаги ахборот uForum.uz да тарқалиб, барча фойдаланувчилар фойдаланишга тайёр бўлган почта хизматини тестдан ўтказиш учун уларга почта қутисини яратишни сўраб мурожаат қилишди.
2013 йилнинг 15 май куни Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси кўмагида TAS-IX тармоғидаги Узнетдаги умумий почта — uMail.uz почта хизмати ишга туширилди. Унинг афзалликлари:
— Спамфильтр ва антивирус ҳимояси мавжуд;
— Қутини веб-интерфейс (кенгайтирилган, планшет ва мобиль) ҳамда дастур-мижозлар орқали ишлатиш мумкин;
— Хатлар учун папка яратиш, жўнатиш ва ажратиш, “оқ” ва “қора” манзиллар рўйхати, хатлар рўйхатини чиқариш, хатларни қайта ишлаш тартибини ўрнатиш, турли параметрлар бўйича саралаш, хатлар рўйхатини (кенгайтирилган форматда) ва белгиланган хат мазмунини бирданига кўриш.
2013 йилнинг 16 июнь куни почта хизматининг ўзбек тилидаги талқини ишга туширилди.
2014 йилнинг февраль ойида uMail.uz почта қутисида электрон хабар келганлиги тўғрисида хабар берувчи бепул SMS-хабарнома хизмати ишлади. Созламаларида хат келиб тушганидан кейин бирданига ёки белгиланган вақтда билдиргини ўрнатиш мумкин.

Почта хизматини жорий қилинишдан сўнг бирданига “почта хизматларининг етарли бўлишига қарамасдан, яна битта почта хизмати нимага керак?” деган танқидлар пайдо бўлди. Шунингдек, қутининг ҳажми (200 Мб) камлиги ҳам танқид қилинди. Сервис фойдаланувчилар сонининг тез ўсиб бориши танқид ва қўрқувларни рад эдти. 2013 йилнинг охирларида 24 000 та почта қутилари рўйхатдан ўтказилган эди. 2014 йилнинг охирида эса қутилар сони 129 000 тани ташкил қилди.

Ҳозирда (2016 йил 12 май ҳолатига кўра) 334 681 почта қутиси яратилган бўлиб, талабалар, давлат органлари ходимлари, тадбиркорлар, пенсионерлар, Ўзбекистон аҳолисининг барча тоифалари ундан фойдаланишмоқда. Дарвоқе, Хитойга сафарга бориб келган танишим у ерда фақат uMail.uz почта қутиси ишлаши тўғрисида таъкидлаб ўтди.
Почта хизмати доимий равишда ривожланмоқда. 2014 йилнинг баҳорида почта қутисининг ҳажми 200 Мб дан 1 Гб га кўтарилди. 2014 йил Мустақиллик кунида почта қутиси ҳажми 10 Гб ни ташкил қилди. Бу почта хизматини файллар, ҳужжатлар ва расмларни сақлаш базаси сифатида ишлатиш имконини беради.

2014 йил 30 майда рўйхатдан ўтиш соддалаштирилди: ID. UZ Ягона идентификация тизимида рўйхатдан ўтишда бирданига янги почта қутисини очиш мумкин.
2015 йилнинг биринчи чорагида почта хизматининг техник имкониятлари мустаҳкамланиб, сервер ускунаси харид қилинди ва уни ўрнатиш ҳамда ишга тушириш ишлари олиб борилди.

Бироқ, фойдаланувчилар сонининг ўсиши ва сервернинг ортиқча юкланганганлиги дастурчилар олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шунга кўра, олдинги платформа (IceWarp) масштаблаштириш, қўшимча созламалар ва антивирус базаларини янгилаш бўйича имкониятларини тугатганлиги боис, биринчи май куни янги платформага ўтказилди.
Бу ўзининг юқори ишлаб чиқарувчанлиги билан ажралиб турувчи ҳамда Spamassassi – антиспами ва ClamA — антивируси, машҳур Postfix ва Dovecot хизматларидан фойдаланувчи, очиқ кодли дастурий таъминотидир. Антивирус ва антиспам базалари ҳар икки соатда янгиланади.
Бундан ташқари, ҳозирда почта хизмати тўртта ўзаро алмаштириладиган серверларда (кластер) ишламоқда. Фойдаланувчилар улар орасида тасодифий равишда тақсимланиб, бу почта хизмати ва uMail.uz сервиси веб-интерфейсига бўлган юкни камайтиради.

Янги интерфейс содда ва замонавий. Олдин интерфейс турини танлаш имкони бўлса (десктопли – кенгайтирилган, планшетнли ёки мобиль), ҳозир эса бу автомат тарзда амалга оширилади. Интерфейс қайси бирида сиз почта билан ишлаётган бўлсангиз, шу қурилмага мослашади. Катта экранда ишлаш энг қулай режим ҳисобланади. Биз қабул қилинган хатлар рўйхати ва танланган хатнинг мазмунини кўришимиз мумкин.

Янгиланган почта интерфейсни “ўзингиз учун” қулай тарзда созлаш, шунингдек, хатлар ёзишуви билан кўп ишлайдиган ишбилармон ва ижодий инсонлар учун катта имкониятларни яратади.
Сўнгги уч йилда почта одатий бўлиб, Узнетни оммабоп бўлган uMail.uz почта хизматисиз тасаввур қилиш қийин.
Сервис дастурчиларнинг доимий эътиборида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади.

Кўпроқ янгиликлар