Уоррен Баффетга тегишли Berkshire Hathaway корпорацияси 2016 йилнинг биринчи чораги якунига кўра, Apple компаниясининг 9,81 миллион акциялари унга тегишли эканини маълум қилди. Бу ҳақда Business Insider хабар қилди

Bloomberg маълумоти бўйича, Apple корпорацияси акционерлари орасида Berkshire Hathaway 56-ўринни эгаллайди. 

Аниқланишича, Apple акциялари Уоррен Баффет компанияси тўғрисидаги янгилик эвазига 2 фоизга ошди.

2012 йили Berkshire Hathaway акциядорлари йиғилишида Баффет Apple ва Google’га инвестиция киритиш нияти йўқлигини билдирган эди.