Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 85 тийинга қимматлашди 

Иқтисодиёт 16 Май 2016 7085

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 17 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. 

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 4 сўм 85 тийинга қимматлашиб, қиймати 2914 сўм 10 тийин этиб белгиланди. 1 евро қиймати эса 3344 сўм 95 тийин (11 майдаги курсга нисбатан 3 сўм 19 тийин қимматлашган), 1 Россия рубли эса 44 сўм 88 тийин (93 тийинга қимматлашган) этиб белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Кўпроқ янгиликлар