Ўзбекистонда ёғингарчиликлар 18 майга қадар давом этади

Ўзбекистон 16 Май 2016 5059

Гидрометеорология марказидан хабар қилинишича, Тошкентда ва республиканинг баъзи ҳудудларида ёғингарчиликлар 18 майга қадар давом этади.

Нукус, Урганч, Навоий, Бухоро, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида 18 май куни ҳаво ўзгариб туради.

Ҳарорат Тошкент шаҳрида кечаси 15-17, кундузи 25-27 даража илиқни ташкил этади. Шунингдек, эсаётган шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

14-15 май кунларида кузатилган тинимсиз ёмғир сабабли Тошкент кўчаларини сув босди.

Маълумотларга кўра, ўтган ҳафта давомида ёғингарчиликлар миқдори 19 миллиметрни ташкил этди.

Кўпроқ янгиликлар