5 нафар россияликни қатл этганликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик суд олдида жавоб беради

Ўзбекистон 17 Май 2016 12091


Тула вилояти прокуратураси беш кишини ўлдиришда гумон қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сирожиддин Шералиевга нисбатан очилган жиноий иш бўйича хулосасини Суд эътиборига тақдим этди, деб хабар қилмоқда РФ Бош прокуратураси сайти. 

Терговчилар уни қасддан бир неча кишини ўлдиришда айблашмоқда. Маълум бўлишича, Сирожиддин Шералиев Россия ҳудудида ноқонуний истиқомат қилиб келган. 
"Ғаразгўй жабрдийдалардан бирининг мобиль телефонини ўғирламоқчи бўлган, аммо воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда суд маҳкамаси Шералиевни ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор қилган. Жиноий иш эса кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш мақсадида Тула вилоят судига юборилган", — дейилади хабарномада. 

2015 йилнинг 30 майига ўтар кечаси Туланинг Косая Гора қўрғонидаги хусусий уйлардан бирида икки аёл ва 3 нафар боланинг жасади топилган эди. Прокуратура маълумотларига кўра, жасадлар 10 ва 11 ёшдаги икки қиз, уларнинг 5 яшар укаси ҳамда болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувисига тегишли экани аниқланган. Ўлдирилган боланинг 7 яшар акаси ва аёллар билан бирга истиқомат қилувчи 37 ёшли киши шифохонага ётқизилганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар