9,7 дюймли дисплейга эга  iPad Pro’даги янгиланган iOS 9.3.2  операцион тизими қурилмани бутунлай блоклаб қўйиши мумкин. Бу ҳақида Phonearena хабар беради.
Қайд этилишича, кўплаб фойдаланувчилар  iPad Pro қурилмасини  iOS 9.3.2 талқинига янгилаганларида планшетни iTunes’га улаш кўрсатмаси билан «56 хато» чиқиб келган. Бироқ қурилмани компьютерга улаш муаммони бартараф этишга ёрдам бермаган. Шунингдек, бу хато билан планшетни завод созламаларига қайта тиклаб бўлмади. 

Apple’ни тарғиб қилувчи сайтларида «56 хато» нимани англатиши аниқ кўрсатилмаган. Маълум бўлишича, бу хатонинг пайдо бўлиши аппарат таъминотида муаммолар мавжудлигини кўрсатади.  

Янгиланган iOS 9.3.2 операцион тизими 16 май куни ишга тушди. 2016 йилнинг март ойида ишга тушган iOS 9.3нинг иккинчи талқинида аввалги релизлардаги камчиликлар тузатилган, шунингдек, тизимнинг барқарорлиги яхшиланган. Бундан ташқари, янги талқинда энергия тежаш режими вақтида Night Shift функциясига уланиш имконияти пайдо бўлган.